Тожикистонда давлат тили меъёрларига риоя қилмаган амалдорларга чора кўрилади

Тожикистонда тожик адабий тили меъёр ва қоидаларини бузган амалдорларга нисбатан чора кўрилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Тожикистонда тожик адабий тили меъёр ва қоидаларига риоя қилмаган амалдорларга нисбатан чора кўрилади. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати ҳузуридаги Тил ва терминология қўмитаси раиси Гавҳар Шарофзода ҳисобот матбуот анжуманида маълум қилди.

Раҳмоннинг ғазабига учраган амалдорнинг тақдири маълум бўлди

Sputnik Тожикистоннинг ёзишича, Шарофзода шева ва кўча тилида гапиришлари ёки тожик тили маданиятига риоя қилмаганликлари сабаблари интернет “юлдузига” айланиб, ноқулай вазиятларга тушиб қолган амалдорлар, жумладан, Душанбе ҳокими ўринбосари Маҳмадсаид Зувайдзода ҳолатига изоҳ берган.

“Ўйлайманки, буни тузатса бўлади”, - деди Қўмита раҳбари.

Шунингдек, у анжуманда номлари тилга олинган ўз фикрини давлат тилида эркин баён қила олмайдиган амалдорлар номига мактуб йўлланишини маълум қилган. Бироқ бундай амалдорларга нисбатан қандай чора кўрилишига ойдинлик киритмаган.

Унинг фикрига кўра, токи журналистларнинг ўзи адабий тил меъёрларига риоя қилмас экан, тожик халқи адабий тилда гапиришни ўрганмайди.