Раҳмоннинг ғазабига учраган амалдорнинг тақдири маълум бўлди

© Пресс-служба президента ТаджикистанаПрезидент Таджикистана Эмомали Рахмон
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Май ойида Тожикистон президенти йиғилишда божхоначини сўроқ қилиб, давлат раҳбарининг кўзига қараб ёлғон гапираётганини фош қилган эди. Кейин барчанинг олдида шарманда қилиб, ишдан бўшатган эди.

ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Май ойида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон сўроққа тутиб, ёлғон гапираётганини фош қилган Душанбе божхона хизмати биринчи терминалининг собиқ раҳбари Шаҳбоз Ражабзодага нисбатан ҳеч ким жиноий иш қўзғатмаган.

Президент Таджикистана Эмомали Рахмон, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
“Нега менинг фарзандларим номидан гапирасан?”: Раҳмон ёлғончи амалдорни шарманда қилди

“Шаҳбоз Ражабзода устидан ҳеч қандай шикоят келиб тушмади”, - дея иқтибос келтиради Sputnik Тожикикистон  мамлакатнинг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Cулаймон Султонзода сўзларидан.

Эслатиб ўтамиз, баҳор ойида Эмомали Раҳмон молия, банк, божхона ва солиқ ходимлари билан бўлган йиғилишда Ражабзодани сўроқ қилиб, ёлғон гапираётганини фош қилган эди.

Унинг гуноҳи бошидаги сочидан ҳам кўплигини айтиб, ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишини буюрган эди. Шу билан бирга, давлат раҳбари унинг ҳали ёш эканини ҳисобга олгани, акс ҳолда камида 15 йилга қамалиши мумкинлиги қайд этган эди.

Янгиликлар лентаси
0