Келиб чиқиши бухоролик бўлган юрист Москва туманлараро прокурори лавозимига тайинланди

Зафар Маҳмудов Москва Лефортово тумани туманлараро прокурори лавозимига тайинланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Асли бухоролик бўлган Зафар Маҳмудов Москва туманлараро прокурори лавозимига тайинланди.

Алишер Усмонов яна Британиянинг энг бой одамлари рўйхатидан жой олди

33 ёшли кичик адлия маслаҳатчиси Зафар Маҳмудов Москва Лефортово тумани туманлараро прокурори лавозимига тайинланди.

Зафар Маҳмудов Бухорода туғилган. У 2008 йилда Москва давлат юридик академиясини тамомлаган. 27 ёшида туман прокуратурасига раҳбарлик қилган. Сиктивкар шаҳар прокурори ёрдамчиси бўлган.

Кейинчалик Твер вилояти жиноий-процессуал фаолияти устидан назорат бўлими прокурори, Кимр туманлараро прокурор ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2014-2019 йилларда Калуга вилоятининг Мешов ва Юхнов туман прокурори лавозимида фаолият кўрсатган.