ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Асли бухоролик бўлган Зафар Маҳмудов Москва туманлараро прокурори лавозимига тайинланди.
33 ёшли кичик адлия маслаҳатчиси Зафар Маҳмудов Москва Лефортово тумани туманлараро прокурори лавозимига тайинланди.
Зафар Маҳмудов Бухорода туғилган. У 2008 йилда Москва давлат юридик академиясини тамомлаган. 27 ёшида туман прокуратурасига раҳбарлик қилган. Сиктивкар шаҳар прокурори ёрдамчиси бўлган.
Кейинчалик Твер вилояти жиноий-процессуал фаолияти устидан назорат бўлими прокурори, Кимр туманлараро прокурор ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2014-2019 йилларда Калуга вилоятининг Мешов ва Юхнов туман прокурори лавозимида фаолият кўрсатган.