Татаристонда террор ҳужумининг олди олинди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Татаристондаги террор ҳужумининг олдини олди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати Татаристондаги террор ҳужумининг олдини олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Путин: террорчиларнинг Россияга киришга уринишларини кескин тўхтатиш лозим

Мазкур операция ИИВ билан биргаликда ўтказилди. ИШИД террорчилик ташкилотининг икки нафар аъзоси қўлга олинди. Улар одамларни террорчилик тузилмаларига ёллаш ва терроризмни тарғиб қилишда гумонланмоқда.

Аниқлик киритилишича, қўлга олинганлар - Россия фуқаролари. Бироқ тергов сири сабабли уларнинг исмлари ошкор қилинмаган.

Тинтув вақтида портловчи моддалар ва қўлбола портловчи мосламаларнинг таркибий қисмларини мусодара қилинган.

Куни кеча Россия бош прокурорининг биринчи ўринбосари Александр Буксман 2019 йилнинг биринчи ярмида мамлакат ҳудудида 17 та террор ҳужумининг олди олинганини маълум қилган эди.