ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ФХХ чегара хизмати ходимлари ва фахрийларини касб байрами муносабати билан табриклади.
“Россия чегаралари - дунёдаги энг узун. Сизнинг вазифангиз – уларни ҳар жиҳатдан ишончли қўриқлаш”, - деди Путин "Россия 24" телеканали орқали эфирга узатилган видеомурожаатида.
Путин ўз видеомурожаатида чегара хизмати халқаро террорчиларнинг Россияга киришга уринишларини кескин тўхтатиши, ноқонуний миграция каналларини аниқлаши ва барҳам бериши кераклигини ҳам алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, у чегарани ҳимоя қилиш самарадорлиги ошириш учун янги авлод техникаларини ўзлаштириш муҳимлигини қайд этди.
Россия чегарачилар куни сешанба куни нишонланмоқда.
Илгарироқ Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников Душанбеда МДҲ хавфсизлик хизмати раҳбарлари Кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида террорчилар кучининг ўсиши Марказий Осиё минтақасидаги вазиятнинг жиддийлашишига олиб келиши мумкинлиги қайд этган эди. Унинг сўзларига кўра, наркотик моддалар, қурол-яроғ трансчегаравий оқими ва ноқунуний миграция ошмоқда, жиноий фаолиятдан олишган даромадлар террорчиларни моддий таъминлаш ва жанговар имкониятларини янада кенгайтиришга сарфланмоқда.