ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Сўнгги бир неча йил давомида Россия доллардан фаол воз кечмоқда.Ана шундай қадамлардан яна бири – бу олтин олиб сотилганда 20 % ли қўшимча қиймат солиғи тўлаш ҳақидаги қонуннинг бекор қилиши бўлди, деб ёзади РИА Новости.
“20% ли ҚҚСнинг бекор қилиниши - бундан буён аҳоли томонидан олтин ёмбиларидан ишончли жамғарма сифатида фойдаланишига олиб келади. Ундан ташқари фуқаролар олтин ёмбиларидан даромад олиш мақсадида ҳам олиб сотишлари мумкин”, - деб ҳисоблайди “Открытие” банки вице-президенти Алексей Зайцев.
Бугунги кунда Россия аҳолиси йилига 3-4 тонна олтин сотиб олган бўлса, энди йилига 50 тонна олтин ёмбилари сотиб олишга ўтади ва олтин доллар ва евро каби жамғарма сақлаш воситасига айланади, дейди мутахассис.
Умуман бугун бутун дунёда олтинга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Демак келажакда унинг нархи ҳам барқарор бўлади ёки ўсиб боради. Келажакда унинг нархи 1 унцияга 1430 доллардан 1800 долларгача ошиши мумкин, деб ҳисоблайди "Золотой монетный дом" вице-президенти Алексей Вязовский.
Мутахассис фикрига кўра, олтин сотиб олиш – демак узоқ муддатли сармоя киритиш дегани. Одатда фуқаролар камида 50 грамм олтинни камида 5 йиллик муддатга сотиб олишади.