Отабек Муродов иши ДХХ собиқ раҳбари Абдуллаев жиноий иши доирасида кўриб чиқилмоқда

Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Отабек Муродов ДХХнинг собиқ раҳбари Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида тергов қилинмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Отабек Муродов иши ДХХнинг собиқ раҳбари Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб хабар қилмоқда.

“Собиқ бош прокурор Отабек Муродовнинг иши собиқ Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг иши доирасида кўриб чиқилмоқда”, - деди Бош прокуратура вакили тергов тафсилотлари ҳақидаги саволга жавобан.

ДХХ собиқ раҳбари Ихтиёр Абдуллаевга нисбатан жиноят иши қўзғатилган - Йўлдошев

Эслатиб ўтамиз, Отабек Муродовнинг вазифасидан озод қилингани 20 июнь куни маълум бўлган эди. 21 июнь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг 20-мажлисида президент Шавкат Мирзиёев собиқ бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан жиноий иш очилганини маълум қилган эди. 

Отабек Муродов 2018 йилнинг январида Ихтиёр Абдуллаев ўрнига бош прокурор этиб тайинланганди.

ДХХнинг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев иши бўйича жами 10 нафардан ортиқ киши, жумладан, ДХХ раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари Жаҳонгир Эгамов ва Олий суд раисининг собиқ ўринбосари Баҳодир Деҳқонов ҳам суд қилинмоқда.