ДХХ собиқ раҳбари Ихтиёр Абдуллаевга нисбатан жиноят иши қўзғатилган - Йўлдошев

Oбуна бўлиш
Тергов жараёнида давлат сирларига алоқадор қатор юқори давлат органлари мансабдор шахслари ишлари кўрилаётгани туфайли терговни ёпиқ тарзда олиб боришга қарор қилинган

ТОШКЕНТ, 15 июн - Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси Давлат хавфсизлиги хизмати собиқ раҳбариятига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини тасдиқлади, деб хабар қилди Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги.

Абдуллаев Ихтиёр - Sputnik Ўзбекистон
Ихтиёр Абдуллаев нима сабабдан ДХХ раиси лавозимидан озод этилгани маълум бўлди

Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев жума куни ўтказилган брифингда Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаевга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини расман тасдиқлаган.

Хабарга кўра, ДХХ раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари Жаҳонгир Эгамов, аввалроқ ҳибсга олинган Ўзбекистон Олий суди раисининг собиқ биринчи ўринбосари — маъмурий ишлар бўйича суд коллегияси раиси Баҳодир Деҳқонов ва бошқа шахслар — жами 10 киши мазкур жиноят ишида иштирок этмоқда.

Тергов жараёнида давлат сирларига алоқадор қатор юқори давлат органлари мансабдор шахслари ишлари кўрилаётгани туфайли терговни ёпиқ тарзда олиб боришга қарор қилинган.

Ихтиёр Абдуллаев 2015 йил апрелидан 2018 йил январга қадар Ўзбекистон бош прокурори лавозимида ишлаган. 2018 йил 31 январида 1995 йилдан буён ДХХга раҳбарлик қилиб келаётган Рустам Иноятов ўрнига Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланган. 2019 йилнинг февралида Абдуллаев ўз хоҳишига кўра лавозимини тарк этган.

Ўз навбатида, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов Ўзбекистон ДХХ раиси лавозимига тайинланган.

Янгиликлар лентаси
0