Фарғонада Кореянинг халқаро университети очилади

Университетда Мактабгача таълим, Туризм менежменти, Корейс тили, Гўзаллик менежменти, Компютер ҳисоб-китоби менежменти, Интернет ва ахборот-коммуникация, Автомобилсозлик, Архитектура муҳандислиги, Электротехника-газ муҳандислиги бўйича мутахассисликлар бўйича таълим бериш режалаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 июл – Sputnik. “Фарғона шаҳрида Корея Республикасининг Халқаро Университетини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Қўқонда давлат-хусусий шерикчилик асосида университет очилади

Унда Олий ва ўрта махсус таълим, Ташқи ишлар вазирликлари, Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғонада Корея Республикасининг Халқаро университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик бериш баён этилган.

Лойиҳада айтилишича, университет фаолиятининг асосий йўналишлари:

- республиканинг иқтисодиёти ва саноат тармоғини ривожлантириш бўйича муҳим вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлаш;

- мутахассислар ҳамда илмий кадрлар тайёрлаш тизимини таълим
ва илм-фаннинг узвийлиги ҳамда узлуксизлиги, шунингдек, жаҳон таълим ва илм ҳамжамиятига мажбурий интеграция ҳисобига ривожлантириш;

- кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга йўналтирилган янги таълим дастурлари ҳамда ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

- педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, педагогик технологияларни ва ўқитиш услубларини фаол такомиллаштириш;

- таълим ва илм-фан соҳаларида хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ҳамда бизнес-ҳамжамиятлари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.

Тошкентда яна бир хорижий университет ташкил этилади

“Концорциум таркибидаги Корея Республикасининг олий таълим муассасалари ичида “SEOJEONG” университети Фарғона вилояти ҳокимлигига академик ҳамкор этиб белгиланади ҳамда университет битирувчиларига белгиланган намунадаги дипломни топшириш мажбуриятини олади”, - дейилган лойиҳада.

Шунингдек, Фарғона шаҳар, Нурафшон кўчаси 33-уйда жойлашган бино унга туташ ҳудудлари билан бирга беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида кейинчалик жойлаштириш учун университетга бериш назарда тутилган.

Фарғона шаҳридаги Корея Халқаро университетида биринчи ўқув йилида тайёрланадиган таълим йўналишлари ва мутахасисликлари: бакалавриат йўналишлари: Мактабгача таълим, Туризм менежменти, Корейс тили, Гўзаллик менежменти, Компютер ҳисоб-китоби менежменти, Интернет ва ахборот-коммуникация, Автомобилсозлик, Архитектура муҳандислиги, Электротехника-газ муҳандислиги.