Касби тумани ИИБ бошлиғи ишдан бўшатилди

Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан тарқатилган видео ва матнли материаллар бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. Қашқадарё вилояти Касби тумани ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.

Касби тумани ИИБ бошлиғининг қилиқлари юзасидан хизмат текшируви бошланди

Хабарда қайд этилишича, хизмат текшируви якунига кўра Касби тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ч. Кўчаров  эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Бундан илгари Ўзбекистон ИИВ Қашқадарё вилояти Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан хизмат текшируви олиб бораётгани ҳақида хабар қилган эдик.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Кўчаров дала семинарида 11 кишига кишан таққани, семинарда қатнашмаган фермерга ходим юбориб, танобини тортмоқчи бўлгани ҳақидаги хабар тарқалганди.