https://sputniknews.uz/20190729/Kasbi-tumani-IIB-boshlii-ishdan-bshatildi-12116945.html
Касби тумани ИИБ бошлиғи ишдан бўшатилди
Касби тумани ИИБ бошлиғи ишдан бўшатилди
Sputnik Ўзбекистон
Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан тарқатилган видео ва матнли материаллар бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан... 29.07.2019, Sputnik Ўзбекистон
2019-07-29T19:10+0500
2019-07-29T19:10+0500
2019-07-29T19:10+0500
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2019
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янгиликлар
Касби тумани ИИБ бошлиғи ишдан бўшатилди
Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан тарқатилган видео ва матнли материаллар бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. Қашқадарё вилояти Касби тумани ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.
Хабарда қайд этилишича, хизмат текшируви якунига кўра Касби тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ч. Кўчаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Бундан илгари Ўзбекистон ИИВ Қашқадарё вилояти Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан хизмат текшируви олиб бораётгани ҳақида хабар қилган эдик.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Кўчаров дала семинарида 11 кишига кишан таққани, семинарда қатнашмаган фермерга ходим юбориб, танобини тортмоқчи бўлгани ҳақидаги хабар тарқалганди.