Москва Думаси сайловидан норозиларнинг аксарияти - бошқа шаҳарликлар бўлиб чиқди

Кеча Москва Думаси сайловига қарши намойишда қўлга олинган норози сайловчиларнинг ярмидан кўпи - бошқа шаҳарликлар бўлиб чиқди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 июл – Sputnik. Кеча Москвада бўлиб ўтган ноқонуний митингда қўлга олинганларнинг ярмидан кўпи бошқа вилоятликлар, - деб хабар қилмоқда РИА Новости ИИВ хабарига асосан.

Кеча Москва шаҳар мэрияси биноси олдида 3 мингга яқин киши Москва шаҳар Думаси сайловига айрим номзодларнинг рўйхатга олинмаганига қарши намойишга чиқишган эди.

Қозоғистонда сайлов вақтида 700 киши қўлга олинди - видео

Полиция келишилмаган намойишда иштирок этган фуқаролардан 1074 нафарини қўлга олиб, шахсини аниқлаганда – улардан 600 нафари бошқа шаҳарда истиқомат қилувчи фуқаролар бўлиб чиққан.

Бундан хулоса қилиш мумкин-ки, айрим мухолифат номзодлар Москвада ўзларига етарлича тарафдорлар топа олаганларидан сўнг, бошқа шаҳарда сохта ёки ёллаган намойишчиларни ёрдамга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Москва шаҳар Думаси сайловига тайёргарлик жараёнида мухолифат кучлар вакиллари бўлган Иван Жданов, Сергей Митрохин, Любовь Соболь, Константин Янкаускас, Илья Яшин каби бир неча номзодлар сайловда иштирок этишига рухсат берилмаган эди. Сабаб – улар тақдим этган рўйхатларда сохта имзолар борлиги аниқланган.

Шунингдек, мухолифат кучлари томонидан шаҳар сайлов комиссияси аъзолари ва уларнинг оилаларига нисбатан босим ўтказишга қаратилган ҳаракатлар ҳам қайд этилган.