ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Сайлов даврида 9 ва 10 июнь кунлари Нур-Султон ва Олма-ота шаҳарларида ўтказилган ноқонуний митинглар давомида 700 га яқин киши қўлга олинди. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.
“Биринчи куни 500 киши, иккинчи куни 200 киши қўлга олинди. Биринчи куни 400, иккинчи куни 150 киши жавобгарликка тортилди”, - деб таъкидлади ИИВ расмий вакили Нурдильда Ораз.
Бошқа шаҳарларда қўлга олинганлар ҳақида маълумот йўқ.
Рухсат берилмаган митинг давомида уч нафар полиция ходими жароҳат олди.
ИИВда таъкидланишича, Нур-Султонда ва Олма-ота шаҳарларида митингларни “Қозоғистоннинг демократик танлови” ташкилоти (суд томонидан экстремистик ташкилот сифатида тақиқланган) тарафдорлари томонидан уюштирилди.
Улар хориждаги раҳбарларнинг топшириқларини бажаришган. Сайловлар вақтида жамоат тартибини бузиш мақсадида ноқонуний тарзда митинглар ташкил қилишган.