ТОШКЕНТ, 26 июл - Sputnik. Давлат божхона қўмитаси ходимлари “Тошкент” халқаро аэропортидан хорижга учиб кетаётган фуқаро Г.Х.нинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйишди.
Божхона қўмитаси хабарига кўра, ушбу шахс холислар иштирокида сканер қурилмаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганда у қуйма тилла бўлакларини ўз танасига беркитиб олганлиги аниқланди.
Натижада, фуқаро Г.Х.дан яширинча олиб ўтишга уринилган жами 434,6 граммни ташкил этувчи 14 дона думалоқ шаклдаги қуйма тиллалар ашёвий далил сифатида олинди.
Қарийб 500 гр. қуйма тиллани ичига ютиб, хорижга учаётган шахс қўлга олинди - фото
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.