Қарийб 500 гр. қуйма тиллани ичига ютиб, хорижга учаётган шахс қўлга олинди - фото

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишЗолотые банковские слитки
Золотые банковские слитки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фуқаро сканер қурилмаси ёрдамида назоратдан ўтказилганда у қуйма тилла бўлакларини ўз танаси ичига беркитиб олганлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 26 июл - Sputnik.  Давлат божхона қўмитаси ходимлари “Тошкент” халқаро аэропортидан хорижга учиб кетаётган фуқаро Г.Х.нинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйишди.

Божхона қўмитаси хабарига кўра, ушбу шахс холислар иштирокида сканер қурилмаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганда у қуйма тилла бўлакларини ўз танасига беркитиб олганлиги аниқланди.

Натижада, фуқаро Г.Х.дан яширинча олиб ўтишга уринилган жами 434,6 граммни ташкил этувчи 14 дона думалоқ шаклдаги қуйма тиллалар ашёвий далил сифатида олинди.

© Пресс-служба ГТК РУзЗолото изъятое таможенной службой Узбекистана
Қарийб 500 гр. қуйма тиллани ичига ютиб, хорижга учаётган шахс қўлга олинди - фото - Sputnik Ўзбекистон
Золото изъятое таможенной службой Узбекистана

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0