Нур-Султон кўчаларида яланғоч ҳолда юрган эркак қўлга олинди - видео

Полициядан қўлга олинган шахсни тиббиёт ходимлари олиб кетишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Полиция ходимлари Нур-Султон кўчаларида яланғоч ҳолда юрган кишини қўлга олишди.

Sputnik Қозоғистон маълум қилишича, бу ҳодиса 22 июль куни “Богенбай Ботир” ва Женис шоҳ кўчаси кесишмасида содир бўлган.

39 ёшли эркак томонидан жамоат тартиби бузилгани маълум бўлди.

“Полиция ходимлари эркакни полиция бўлимига олиб келишди ва шошилинч тиббий ёрдам бригадаси чақиртирилди. Кўрикдан сўнг шифокорлар уни олиб кетишди”, - деб маълум қилишди полицияда.