ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Полиция ходимлари Нур-Султон кўчаларида яланғоч ҳолда юрган кишини қўлга олишди.
Sputnik Қозоғистон маълум қилишича, бу ҳодиса 22 июль куни “Богенбай Ботир” ва Женис шоҳ кўчаси кесишмасида содир бўлган.
39 ёшли эркак томонидан жамоат тартиби бузилгани маълум бўлди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
“Полиция ходимлари эркакни полиция бўлимига олиб келишди ва шошилинч тиббий ёрдам бригадаси чақиртирилди. Кўрикдан сўнг шифокорлар уни олиб кетишди”, - деб маълум қилишди полицияда.