Икки нафар фуқаро бухоролик аёлни тунаб кетди

Икки нафар фуқаро аёлни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, уни тунаб кетди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Икки нафар фуқаро бухоролик аёлни тунаб кетди

Умра сафарига кетганлар ортидан йирик маблағни ўзлаштирган фирибгар аёл қўлга тушди

ИИВ хабарига кўра, 17 июль куни Ғиждувон туманида яшовчилар 29 ёшли О.Б. ва 28 ёшли Ф.Э.лар, Навоий вилоятининг Конимех тумани Даугизтау қўрғонига борувчи ички йўлда Шофиркон туманида яшовчи 35 ёшли Д.Б. исмли аёлни куч ишлатиш йўли билан қўрқитган.

Шундан сўнг аёлнинг  4 млн сўм пули ва занжирини олиб, воқеа жойидан яширинган.

Хабарда ёзилишича, кўрилган чоралар натижасида талончилар қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.