Атамбаев олдига Ички ишлар вазири ўринбосари келди, бироқ у уйга киритилмади

Бундан аввал собиқ президентга уч марта ИИВга келиш ҳақида чақирув қоғози берилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. Қирғизистон Ички ишлар вазири ўринбосари Мирлан Каниметов Қўй-Тош қишлоғида жойлашган Алмазбек Атамбаев уйига келди, деб хабар қилди воқеа жойидан Sputnik Қирғизистон мухбири.

Алмазбек Атамбаев учинчи марта Ички ишлар вазирлигига чақиртирилди

Вазир ўринбосари ИИВ тергов гуруҳининг бошлиғи билан келди.

Бундан аввал Атамбаевга уч марта ИИВга келиш ҳақида чақирув қоғози берилган. Шу ҳафтада собиқ президент Россияга учмоқчи бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Келганлар олдига Атамбаевнинг маслаҳатчиси Кундуз Жолдубаева чиқди. Унга Атамбаевни жиноий авторитет Азиз Батукаев ноқонуний озод қилиниши иши бўйича сўроқ қилиш учун келгани ҳақида маълум қилинди.

Жолдубаева ўз навбатида чақирув қоғозлар қонунга зид равишда берилгани таъкидлади. Чунки улар Жўқорку Кенешнинг Атамбаевни дахлсизликдан маҳрум этилиши ҳақидаги қарорини қайта кўриб чиқилиши учун Конституциявий палатага ариза топширишган.

Оқибатда милиция вакиллари уйга киритилмади.

“Ариза ноябрда кўриб чиқилади. Унгача Атамбаев милицияга келмайди”, - деди Жолдубаева.

Қирғизистон парламенти 13 июнь куни махсус комиссияни ташкил этган ва у олиб борган иш натижасида Алмазбек Атамбаев олтита жиноятга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида хулоса қилинди. Жўқорғу Кенеши хулосани тасдиқлаб, бош прокуратурага юборди.

Қирғизистон собиқ президенти Атамбаев тергов бошқармасига чақиртирилди

Хулосага асосан Атамбаевга нисбатан қуйидаги айловлар илгари сурилди: Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва станцияга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилиши, Тарихий музейни реконструкциясида коррупция иши, жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Қўй-Тош ва Чон Сари-Ой қишлоқларида ер участкаларини ноқонуний эгалланиши.

27 июнь куни мамлакат парламенти депутатлари Алмазбек Атамбаевни собиқ президент мақомини олиб ташлашга овоз беришди. Собиқ президент мақомини олиб ташлашга 103 депутат овоз берди, фақатгина 6 депутат бунга қарши бўлди.

Атамбаев уйида унинг тарафдорлари “халқ штабини” тузишган.