Бепоён шаҳар бўйлаб саёҳат: ўзбекистонлик педагогларни Москва ҳайратлантирди

Ўзбекистоннинг энг яхши рус тили ўқитувчилари Москвага экскурсияга келдилар, саёхат давомида улар Россия пойтахти ҳақидаги таассуротлари ва республикада тилни ўргатиш муаммолари тўғрисида сўзлаб бердилар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 июл - Sputnik, Лев Рыжков. Москвада Ўзбекистоннинг энг яхши рус тили ўқитувчилари меҳмон сифатида қабул қилинмоқда. Улар "Ўзбекистонда рус тили - янги истиқболлар" танлови ғолибларидир. Sputnik мухбири ўқитувчилар билан суҳбатда бўлди.

ЎзДЖТУ декани Ўзбекистонда рус тили ҳақида: ҳолат абгор эмас, лекин мураккаб

Бир денгиз таассуротлар ва зич график

Танлов ғолиблари билан Москва дарёси қирғоғидаги "Патриарший" причалида учрашамиз. Дарё трамвайи қирғоқ томон яқинлашади ва у ердан мутлақо бахтли ва сал совуққотган педагоглар чиқиб келади. Москвада июль ойи кутилмаганда салқин келди. Ўзбекистондаги жазирама об-ҳаво ва Москвадаги салқин об-ҳаво ўртасида каттагина тавофут бор. Аммо педагоглар, бу ҳавога ҳам мослашишга улгурганларини, энди эса Россия пойтахти гўзалликларидан завқ олишаётганини айтадилар.

Бепоён шаҳар бўйлаб саёҳат: ўзбекистонлик педагогларни Москва ҳайратлантирди

Танлов ғолиблари графиги жуда зич. Ҳар бир дақиқа банд этилган. Ўқитувчилар билан суҳбатлашар эканмиз, бу вақтда улар учун шу ерга яқинроқда жойлашган Мусо халоскор черкови тамаддихонасида тушлик кутаётган эди.

СССР давридан бери Ўзбекистондаги рус тили ўқитувчилари довруғи баланд - Тюрденев

"Дастуримиз жуда ранг-баранг ва бой, - дейди "Россия гуманитар миссияси" вакили Елена Санычева. - Менинг наздимда, Москвани таниш бўйича чемпионлармиз. Биз учта адабиёт музейларида бўлдик (Гоголь, Лермонтов ва Пушкин), ВДНХ ва Кремлни томоша қилдик, Зарядьедаги шиша-кўприкка чиқиб, Москва устида парвоз қилгандек ҳис этдик ўзимизни. "Современник" театрида "Три сестры" спектаклини томоша қилдик. Коломенское ва Царицинодаги паркларда бўлдик".

"Россия гуманитар миссияси" вакилининг айтишича,маданий дастурни ташкил этишга жуда астойдил ёндашишган. Мисол учун, Третьяковка галереясига шунчаки ташриф режалаштирилмаган, балки музейга экскурсия буюк рус рассоми Илья Репин кўргазмаси ўтказиладиган кунга тўғри келиши учун ҳаракат қилинган.

Бепоён шаҳар бўйлаб саёҳат: ўзбекистонлик педагогларни Москва ҳайратлантирди

"Биласизми, педагогика университетига ўқишга кираётганимда, қачонлардир Москвага боришим хаёлимга ҳам келмаган, - дея тан олади ёш ўқитувчи Малика Кутлуёлова. - Таассуротлар - бир олам. Таомларингиз жуда маззали экан. Мен ғолибликни қўлга киритаман, дея ўйламагандим. Бу ердаги ўқитувчиларнинг аксарияти юқори малакали ўқитувчилардир. Мен эса атиги икки йилдан бери ишлайман".

Ўқитувчиларнинг тахминан ярми Москвага биринчи бор келиши экан.

"Москва бепоён экан, - дейди Қорақалпоғистоннинг Амударё туманидан бўлган педагог Надиржон Тожимов. - Айниқса, менга Зарядье паркидаги кўприк жуда ёқди. У ерда худди парвоз қилаётгандек ҳис этдим ўзимни. Парк медиамаркази эса - фантастикадан бошқа нарсмаса!"

Ўзбекистонлик талабалар рус тили бўйича халқаро онлайн олимпиадада ғалаба қозонишди

Янги дўстлар ва ўзаро тажриба алмашиш

Педагогларнинг ҳикоя қилишларича, Москвага саёҳат туристик таассуротлардан ташқари, амалий жиҳатдан ҳам фойдали бўлди. Яъни, Ўзбекистоннинг энг яхши рус тили ўқитувчилари Москвага ташкил этилган саёҳат туфайли учрашдилар ва бир-бирлари билан танишдилар. Танишув бор жойда - тажриба алмашиш ва келажакда ҳамкорлик ҳам бўлади, албатта.

"Ўзбек халқи рус тилини ҳамиша яхши кўрган, - дейди андижонлик ўқитувчи Нилюфар Милахунова. - Рус ёзувчилари таълим, ўсиб келаётган ёшлар тарбиясига ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшганлар. Бугунги кунда рус тилига бўлган қизиқиш кучли, лекин талаб таклифдан кўра юқорилиги ҳам бор гап. Ва катта муаммо шунда. Рус тили чуқурлаштирилган ҳолда ўтиладиган синфларида баъзан 45-50 нафардан ўқувчилар шуғулланадилар. Мен ўйлайманки, ушбу танлов чет тилларини, айниқса, рус тилини ўрганиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади".

Бепоён шаҳар бўйлаб саёҳат: ўзбекистонлик педагогларни Москва ҳайратлантирди

Педагогларнинг сўзларига кўра, бугунги кунда рус тили позицияси бу тилда бемалол гаплаша оладиган катта ёшдаги авлод вакиллари ҳисобига кучли. Аммо ёшлар орасидаги ҳолат қувонарли эмас. Чунки 90-йилларда кўплар рус тили энди керак бўлмайди, деб ўйлаган. Аммо ҳаёт тескарисини кўрсатди. Бугунги кунда рус тилини билмасдан туриб, нафақат Россия, балки ўз ватанингда ҳам яхшироқ ишга жойлашиш қийин.

Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетида рус тили маркази очилади

"Асосий муаммолардан бири - бизда умумий методик асос йўқлигида, - дейди андижонлик педагог Майя Артикова. - Дарсликлар бор. Бироқ ҳар бир ўқитувчи ўз билганича ўқитади. Рус тилига қизиқиш ҳам кучли".

Педагогларнинг чексиз қувончи орасида бироз ғамгинлик ноталари сезилади. Ахир улар тез орада ортга қайтишлари керак, бепоён Москванинг эса ҳамма мўъжизаси ҳам ўрганилгани йўқ. Қаердадир Санкт-Петербург шаҳри жойлашган ва у ерда ўқитувчиларнинг бирортаси бўлмаган.

"Умид қиламизки, бу каби танловлар ҳали бўлади, - дейди Нилюфар Милахунова. – Бир-биримиз билан кўпроқ мулоқот қилишимиз керак, қандайдир қўшма лойиҳаларни амалга ошириш керак. Умид қиламизки, ҳали бундай имконият бизда бўлади".

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўтказилган "Ўзбекистонда рус тили - янги истиқболлар" танлови ғолиблари РФга саёҳатни мукофот сифатида қўлга киритган эдилар. Танлов ўтган йилнинг 1-декабридан жорий йил 10 июнгача давом этган, унда республикадаги умумтаълим мактабларида фаолият юритадиган рус тили ва адабиёти ўқитувчилари қатнашган эдилар.