Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатнов йўлга қўйилиши мумкин

Икки давлат авиация маъмуриятлари биргаликда Мозори-Шариф – Тошкент – Мозори-Шариф йўналиши бўйлаб парвозларни амалга ошириш масаласини кўриб чиқдилар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Афғонистон ҳукуматлараро комиссияси мажлисида икки давлат авиация маъмуриятлари биргаликда Мозори-Шариф – Тошкент – Мозори-Шариф йўналиши бўйлаб парвозларни амалга ошириш масаласини кўриб чиқдилар, дея хабар қилди Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

Иргашев: Ўзбекистоннинг барча сайи-ҳаракатлари Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган

Мажлисда олий даражадаги учрашувлар, шунингдек, турли мақомдаги делегацияларнинг ўзаро ташрифлари чоғида эришилган келишувларни самарали рўёбга чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

15-16 июл кунлари Ўзбекистон Транспорт Вазирлигида Афғонистон Ислом Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари Имом Муҳаммад Варимодж билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар давомида томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қатор келишувларга эришди.

Жумладан, транспорт масалалари бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди. Учрашувда Ўзбекистон-Афғонистон ўртасидаги ҳалқаро автомобиль транспорти тўғрисидаги икки томонлама шартнома, шунингдек, Афғонистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги товарларни транзит қилиш тўғрисидаги келишувни томонлар биргаликда қўриб чиқишди. Маълум қилинишича, Афғонистон томони ҳаво ҳаракатлари бўйича ҳукуматлараро битим лойиҳасини ишлаб чиқишни жадаллаштиришга тайёрлигини билдирди.

Эртага “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш лойиҳаси имзоланади

Афғонистон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикасининг ҳудудларида темир йўлларда юклар ҳажмини ошириш зарурлиги таъкидланди. Шу муносабат билан, ўзбек томони 2019 йилга мўлжалланган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тариф сиёсатида 20% ҳажмида имтиёзлар беришни маълум қилди. Шу билан бирга, икки томон Афғонистондан илк маротаба экспортга 180 тонна минерал талькни етказиб берилишини мамнуният билан қайд этди.

Камилов Афғонистон элчиси билан муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди