Ўзбекистон ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларга янги уйлар берилади

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобидан ёш оилаларга ссуда ажратилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 июл – Sputnik. Ёшлар иттифоқи “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлади.

Ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари учун тўлов ундирилади

Унда айтилишича, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар учун 3 180 та уй-жойлар қурилмоқда.

“2019 йилда 2 116 та уй-жойлар учун:

ёш оилаларга бошланғич бадалининг 65 фоизгача бўлган қисмини 7 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги ставкада Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобидан ссуда тариқасида ажратилади;

ипотека кредити бўйича биринчи беш йил ниҳоясига етгандан кейинги бутун муддат учун ҳисобланадиган фоизлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 25 фоизи миқдорида тўланади”, - дейилган ҳужжатда.

Шунингдек, лойиҳада қуйидагилар баён этилган:

Молия вазирлиги ёш оилалар учун қурилиши тугалланган 1 064 та уй-жойлар қийматининг дастлабки бадал маблағлари учун талаб этилаётган 60 млрд.сўм маблағни 2019 йил 2-чорак якуни бўйича божхона тўловларининг прогноз кўрсаткичларидан ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг асосланган ҳисоб-китобига мувофиқ 2 116 та уй-жойлар учун ёш оилаларга бошланғич бадалининг 65 фоизгача бўлган қисмини 7 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоиз миқдоридаги ставкада ссуда тариқасида ажратиш учун талаб этиладиган маблағни 2019 йилнинг 3-чорак якуни бўйича республика бюджетининг прогноз кўрсаткичларидан ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқига ажратиш белгиланган.