Паола Плиеого илк марта Ўзбекистон байроғи остида мусобақада иштирокини бошлади

Бугун саралаш баҳсларининг сўнгги куни ўтказилиб, унда эркаклар ўртасида рапира, аёллар ўртасида сабля қуролида баҳслар ўтказилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Венгриянинг Будапешт шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатида  ўзбекистонлик спортчилари ўз иштирокини бошлашади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.  

Ўзбекистонлик қиличбоз Жаҳон кубогида олтин медал олди

Бугун саралаш баҳсларининг сўнгги куни ўтказилиб, унда эркаклар ўртасида рапира, аёллар ўртасида сабля қуролида баҳслар ўтказилади.

“Сабляда кечадиган жангларда терма жамоамизнинг 4 вакили юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Унда қуйидаги спортчиларимиз плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб боришади: Яна Обинцева, Паола Плиего, Севинч Исмоилова, Зайнаб Дайибекова”, - дейилган хабарда.

Бунгача ўтказилган баҳслар натижасига кўра, ўзбекистонлик шпагачилардан Олег Соколов ҳамда Малика Ҳакимова, рапирада Яна Алборова плей-офф босқич йўлланмасини қўлга киритишди.