“Ўзбекистон ҳаво йўллари” бугундан Грузияга парвозларни амалга оширади

Парвозлар замонавий А320 самолётларида амалга оширилиши таъкидланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси 2019 йил 16 июлдан бошлаб Тошкент- Тбилиси -Тошкент йўналишида мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда компания Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.

Ўзбекистон Ҳаво йўллари россиялик туристларни Грузияга олиб боришга бел боғлади

Ушбу йўналишдаги қатновлар ҳафтасига икки марта, сешанба ва жума кунлари амалга оширилади:

Сешанба: HY-745 Тошкент 15:50 - Тбилиси 18:30

Сешанба: HY-746 Тбилиси 19:30 - Тошкент 23:50

Жума: HY-745 Тошкент 08:00 - Тбилиси 10:40

Жума: HY-746 Тбилиси 11:40 - Тошкент 16:00

Парвозлар замонавий А320 самолётларида амалга оширилиши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Россиялик сайёҳларни Грузияга олиб бориш бўйича ўз хизматларини таклиф қилаётгани хабар қилинган эди.