ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси 2019 йил 16 июлдан бошлаб Тошкент- Тбилиси -Тошкент йўналишида мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда компания Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
Ушбу йўналишдаги қатновлар ҳафтасига икки марта, сешанба ва жума кунлари амалга оширилади:
Сешанба: HY-745 Тошкент 15:50 - Тбилиси 18:30
Сешанба: HY-746 Тбилиси 19:30 - Тошкент 23:50
Жума: HY-745 Тошкент 08:00 - Тбилиси 10:40
Жума: HY-746 Тбилиси 11:40 - Тошкент 16:00
Парвозлар замонавий А320 самолётларида амалга оширилиши таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Россиялик сайёҳларни Грузияга олиб бориш бўйича ўз хизматларини таклиф қилаётгани хабар қилинган эди.