“Қўйлиқ” бозори олдида пичоқбозлик содир бўлди

Қорақалпоғистонлик фуқаро Олмазор туманида яшовчи 53 ёшли фуқарога пичоқ билан жароҳат етказган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани “Қўйлиқ” деҳқон бозорининг марказий кириш йўлагида пичоқбозлик юз берди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.

Яна пичоқбозлик: Тошкентда коллеж ўқувчиси курсдошини пичоқлади

Хабарда айтилишига кўра, 15 июль куни  Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида яшовчи 39 ёшли фуқаро “Қўйлиқ” бозорининг марказий кириш йўлагида ўзаро жанжал туфайли Олмазор туманида яшовчи 53 ёшли Т.Ф.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Натижада Т.Ф. касалхонага ётқизилган. Жиноятчи қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.