ТОШКЕНТ, 20 мар – Sputnik. Тошкентда коллеж ўқувчилари ўртасида пичоқбозлик ҳолати қайд этилди.
Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, 2019 йил 19 март куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Висол 7-тор кўчасида яшовчи, “Қурилиш” касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси М.Р. коллеж олдида ўзаро жанжал туфайли курсдошини пичоқ билан жароҳатлаган.
Натижада жабрланувчи касалхонага ётқизилган, жиноятчи эса қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўқон шаҳрида коллеж ўқувчиси мактаб ўқувчисини пичоқлаб жароҳат етказгани ҳақида хабар қилган эдик.