Тошкентда иккита фоҳишахона аниқланди: уч киши қўлга олинди

Икки эркак квартирани гўёки ижарага олиб, аслида у ерда қўшмачилик билан шуғулланган. Яна бир фуқаро 300 минг сўм эвазига “муҳаббатга ташна қалблар” учун ўз уйида барча шароитларни муҳайё қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Тошкент шаҳрида иккита фоҳишахона аниқланди.

Олмаотада ўзбекистонликлар “ишлаётган” фоҳишахона аниқланди

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 10 июль соат 17:00да Яшнобод туманида 42 ёшли Алишер Б. ва 41 ёшли Бахтиёр Д. квартирани гўёки ижарага олиб,  аслида у ерда фошиҳахона ташкил қилган. Маълум бўлишича, улар 100 минг сўм эвазига “ёлғиз қолишни истаганларга” ижарага олинган уйдан жой беришган.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 131-моддаси бўйича (“Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш”) жиноий иш қўзғатилди.

Худди шу куни Учтепа туманида 40 ёшли Шамсиддин М. 300 минг сўм эвазига “ёлғиз қолишни истаганларга” уйдиан жой бергани аниқланган. Ушбу факт бўйича ҳам жиноий иш қўзғатилди.

Ҳозирда юқорида қайд этилган жиноий ишлар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юнусободда ўз уйида фоҳишахона очган шахс қўлга тушгани ҳақида хабар берган эдик.