АҚШ нима учун Ой ва Марсга етиб бормаяпти – NASA раҳбарининг жавоби

Сиёсий таҳдидлар туфайли АҚШнинг Марсга бориши хавф остида қолмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. АҚШ лойиҳани молиялаштириш учун етарли маблағ йўқлиги сабабли ой дастурини амалга ошира олмаяпти. Бу ҳақда РИА Новости NASA раҳбари Жим Брайдестайнга асосан хабар қилди.

Олимлар Ойда улкан металл қатламни топишди

Фазо лойиҳаларини етарли даражада молиялаштирилмаслиги - бу сиёсий таҳдидлар билан боғлиқ.  

“Агар сиёсий хавфлар бўлмаганда биз ҳозир Ойда бўлардик, тўғрисини айтганда, Марсга ҳам парвоз қилган бўлардик”, - деди Брайденстайн.

NASA раҳбари раҳбарининг сўзларига кўра, 1990-2000 йилларда АҚШ Ойга қайтиш ва Марсга қўнишга ҳаракат қилган, бироқ икки дастур катта тайёргарлик ва молиявий харажатларни талаб қилди.

2020 йилда ҳам АҚШ бу сабаблар туфайли Марсга бормаслиги мумкин.

Жорий йилда Доналд Трампнинг маъмурияти ой дастурини тезлаштириш вазифаси ҳақида эълон қилганди, дастурга асосан келгуси 5 йил ичида Ойга одам жўнатиш керак. Бундан аввал NASA бу вазифани 2028 йилда амалга оширишни режалаштирганди.