ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Тадқиқотчилар Ойнинг жанубий қутбида магнит аномалияни топди. Олимлар буни улкан астероиднинг қолдиқлари деб таъкидлашмоқда. Live Science хабарига асосан.
Тадқиқот натижаларига кўра, улкан металл массаси Ой орқа томонида Жанубий қутб - Эйткен кратерида жойлашган. Бу Қуёш системасида бошқа жисм урилиши натижасида ҳосил бўлган энг йирик кратер ҳисобланади.
Тахминларга кўра, астериод Ойнинг шу жойига 4 миллиард йил олдин урилган.
“Тасаввур қилинг, ер остида улкан метал уюми ёпилди, у Гавай оролидаги Катта оролдан беш баравар катта. Биз кутилмаганда, айнан бундай масса билан тўқнашдик”, - деди тадқиқот бош муаллифи Питер Жеймс.
Олимлар ҳисоб китобига кўра, улкан металлнинг оғирлиги 2,4 септиллион тонна. Металл уюмлари Жанубий қутб – Эйткен кратерида бир неча юз киллометр чуқурликда жойлашган.