Путин ва Зеленский ўртасидаги илк бор суҳбатнинг асосий мавзуси маълум қилинди

Путин Украина президенти Владимир Зеленский билан илк бор телефон орқали суҳбатлашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 июл - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Украина президенти Владимир Зеленский билан илк бор телефон орқали суҳбатлашди.

Россия етакчиси матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, мулоқот ўтказиш ташаббуси Украина томонидан билдирилган.

Дмитрий Песковга кўра, икки давлат раҳбарлари Донбассдаги можарони тартибга солиш масалаларини муҳокама қилишган.

Путин Киев билан мулоқот қилиш шартларини маълум қилди

Шунингдек, у Путин ва Зеленский “икки томондан ушлаб турилганлар шахсларни” қайтариш бўйича эксперт даражасидаги ишни давом эттиришга келишиб олишганини таъкидлади.

“Шунингдек, норманд форматида алоқаларни давом эттириш имконияти муҳокама қилинган”,  - деб иқтибос иқтибос келтиради Песков сўзларидан РИА Новости.

Украина президенти матбуот хизматида ўз навбатида суҳбатнинг асосий мавзуси “асирда ушлаб турилган ҳарбий денгизчиларни озод қилиш” бўлгани хабар қилди.

“Шунингдек, гап Россия ҳудудида сақланаётган Украинанинг бошқа фуқароларини қайтариш ҳақида борди”, - дейилади Украина президенти матбуот хизмати хабарида.

Зеленский Путинга мурожаат қилди

Илгарироқ Зеленский Путинга Минскда учрашув ўтказишни таклиф қилган эди. У бу учрашувда АҚШ, Франция, Британия ва Германия раҳбарлари ҳам иштирок этишлари кераклигини маълум қилган эди. Лавров Зеленскийнинг Путин билан учрашув ўтказиш тўғрисидаги таклифигаизоҳ бериб, Россия Украина шарқидаги можарони ҳал қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканини билдирган эди.

Путиннинг ўзи эса Зеленскийнинг таклифига изоҳ бериб, Россия Донбассдаги можарони  ҳал қилишнинг бирорта форматидан бош тортмаганини эслатиб ўтган. У бундай учрашувга пухта тайёргарлик кўрилиши кераклигини қўшимча қилган.