Санкт-Петебургда ўзбекистонлик аёлга травматик тўппончадан ўқ узилгани тасдиқланди

Мазкур қуролли ҳужумда гумонланувчи шахс қўлга олинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 июл – Sputnik. Санкт-Петебургда ўзбекистонлик аёлга травматик тўппончадан ўқ узилгани тасдиқланди.

Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси етти каналли Call-centerни ишга туширди

ТИВ хабарига кўра, мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2019 йил 7 июль куни мазкур шаҳарда травматик тўппонча орқали Ўзбекистон фуқароси К.А.нинг юзи жароҳатлангани тўғрисидаги ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлаган.

Қайд этилишича, жароҳатланган фуқаро шифохонага жойлаштирилган ҳамда унинг ҳолати қониқарли.

“Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг Бош консулхонага берган хабарига кўра мазкур қуролли ҳужумда гумонланувчи шахс қўлга олинган. Унга нисбатан тергов ишлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.

Бош консулхона Ўзбекистон фуқароси билан боғлиқ мазкур вазиятни ўз назоратига олган.