Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси етти каналли Call-centerни ишга туширди

© SputnikПосольство Узбекистана в России
Посольство Узбекистана в России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Юзага келадиган саволларни аниқлаштириш учун оператор билан боғланиш имконияти мавжуд. Автоматик жавоб бериш тизими қўнғироқ қилаётган шахсга маълумот олиш ёки оператор билан боғланиш учун ҳаракатлар кетма-кетлигини тушунтиради.

ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Ўзбекистон фуқароларига консуллик хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида 2019-йилнинг 1-июл санасидан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Консуллик бўлими негизида етти каналли Call-center ишга туширилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ярмарка вакансий - Sputnik Ўзбекистон
Орзудаги иш: Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси янги лойиҳани тақдим этди

Call-center орқали Ўзбекистон фуқаролари автоматик тарзда ўзбек ва рус тилларида консуллик-ҳуқуқий соҳасига доир ахборотларни (Россиянинг турли ҳудудларидаги консуллик муассасаларининг манзили, иш тартиби ва ҳудудий тақсимоти, кўрсатиладиган хизматлар ҳамда ҳар бир хизмат учун зарур бўлган ҳужжатлар) олиш имконига эга бўладилар.

Юзага келадиган саволларни аниқлаштириш учун оператор билан боғланиш имконияти мавжуд. Автоматик жавоб бериш тизими қўнғироқ қилаётган шахсга маълумот олиш ёки оператор билан боғланиш учун ҳаракатлар кетма-кетлигини тушунтиради. Шунингдек, операторлар яқин муддатда жавоб бериши мумкинлиги ва мурожаат қилувчининг кутиш навбати ҳам айтилади. Кўрсатиладиган хизматлар сифатини назорат қилиш мақсадида барча қўнғироқлар ёзиб олинади.

Call-center рақамлари: +7 499 2300076, +7 499 2383620.

ТИВ Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси Консуллик бўлими консуллик округига Россия Марказий федерал округи (Белгород вилояти, Брянск вилояти, Иваново вилояти, Калуга вилояти, Кострома вилояти, Курск вилояти, Липетск вилояти, Москва вилояти, Москва шаҳри, Орлов вилояти, Рязан вилояти, Смоленск вилояти, Тамбов вилояти, Твер вилояти, Тула вилояти, Владимир вилояти, Воронеж вилояти, Ярослав вилояти) киришини эслатиб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0