"Николь Пак" Angren Pakга $75 миллион инвестиция киритади

Россиянинг "Николь Пак" корхонаси 25 % давлат улуши акцияларини "0 қийматда" олиш ҳисобидан Ангрен қоғоз фабрикасига 75 миллион долларлик инвестиция киритади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Россиянинг “Николь Пак” компанияси Тошкент вилоятида жойлашган "Angren Pack" АЖда ўз улушини 53%дан 78 %шача оширади, деб хабар қилмоқда РИА Новости, Ўзбекистон ҳукумати имзолаган қарорга асосан.

Фарғонада тошдан қоғоз ишлаб чиқарувчи корхона қурилади

Қарорда айтилишига кўра, Россия корхонаси 2019 – 2020 йилларда, Ўзбекистонда энг йирик қоғоз ишлаб чиқарувчи корхонасига 75 миллон долларлик сармоя киритади. Бунинг эвазига бўлган, "Angren Pack"нинг давлатга тегишли бўлган 25 % акциялари “Николь Пак” ихтиёрига ноль қийматида топширилади.

Хусусан, ушбу маблағлар эвазига сармоядор корхона ускуналарини янгилаши ва умумий ҳажми 6 миллион тонна бўлган битумли, гидроизоляция ва уй томини ёпишга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши керак бўлади. Ундан ташқари 300 минг метр куб экструзион пенополистерол ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши керак, дейилган ҳужжатда.

Тошкент вилоятида целлюлоза-қоғоз комбинати қурилади

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда "Николь Пак" Ангрендаги корхонанинг 53% акцияларини Чехиянинг  Paper Mill Holding корхонасидан сотиб олган эди.

Аngren Pak, собиқ "Промкартонторг" – Ўзбекистоннинг энг йирик қоғоз фабрикаси бўлиб, у ерда йилга 100 минг тонна тара картони, 120 миллион м2 гофротара ва 100 минг м2 толали плиталар ишлаб чиқарилади. Корхона шунингдек туалет қоғози, салфетка ва сочиқлар ҳам ишлаб чиқаради.