Тошкент вилоятида болалар уйга ўт қўйиб юборишди

Ёнғин оқибатида уйнинг 90 кв.метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. Тошкент вилоятида болалар шўхлиги ёнғинга сабаб бўлди.

Ўзбекистон ДЁХХ хабарига кўра, 9 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани “Янги ҳаёт” МФЙ Янги ҳаёт кўчаси 16-уйда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида туман ЁХБ диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган.

Тошкентдаги янги қурилаётган уйда содир бўлган ёнғин сабаблари маълум қилинди

Воқеа жойига етиб борган 4 та ёнғин ўчириш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида уйнинг 300 кв.метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Шунингдек, ёнғинда фуқароларни тан жароҳати олишларига ва ҳалок бўлишларига йўл қўйилмаган. Ёнғин оқибатида уйнинг 90 кв.метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

“Ҳодисанинг тахминий келиб чиқиш сабаби болалар шўхлиги”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.