ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Бугун соат 06:33да Яккасарой тумани, Миробод кўчаси 35-уй қаршисида янги қурилаётган уйнинг ертўласида пенопласт бўлаклари 40 кв.м майдонда ёнган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Хабарда ёзилишича, ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 06:37да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 06:44да бартараф этилган.
“Ёнғин сигарета чекишда эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда”, - дейилади хабарда.
Ҳозирда ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.