Жазирама ва гармсел: Ўзбекистонда жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

11-18 июлда республика бўйича ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларидан 5-7 даражага юқори бўлган жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 июл – Sputnik. 11—18 июлда Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларидан 5-7 даража юқори бўлган жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Бу ҳақда "Ўзгидромет" маълум қилди.

Ўзбекистонда жазирама: ҳарорат 45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Ҳаво кундуз кунлари 40-42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45  даражагача бўлади.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида гармсел бўлиши мумкин.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳарорат фонининг кўтарилиши ҳисобига Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан гляциал (музли) сел тошқинлари ўтиши мумкин.