“Тўхташ тақиқланган!” белгисига амал қилмаганларни автоматлаштирилган камера аниқлайди

Тошкент шаҳар ИИББ 10 июлдан йирик бозорлар яқинида тўхташ қоидалари бузилишини қайд этувчи камералар иш бошлашини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 10 июлидан йирик бозорлар яқинида тўхташ қоидалари бузилишини қайд этувчи камералар иш бошлайди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, автомобилни қолдириш учун жой қидириш давомида ҳайдовчилар 3.27 белгисини “пайқамасликка” кўникиб қолишган, бу эса пойтахт йўлларида тирбандликка олиб келиб, транспорт ва пиёдалар ҳаракатига халал беради.

Тошкентда бир ҳафта ичида 24 та “тўхташ таъқиқланган” белгилари олиб ташланди

“10 июль кунидан Тошкентнинг бир нечта бозорлари яқинидаги йўллар бўйлаб тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари бузилишини қайд этувчи автоматлаштирилган фото- ва видеокамералар иш бошлашади”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Чилонзор туманини Тошкент халқа автомобиль йўлининг ўзидаёқ 3.27 белгисини менсимаганларни қайд этишга мўлжалланган 4 та стационар автоматлаштирилган камералар ўрнатилган. Ҳозирги вақтда Абу-Сахий, Бек Тўпи, Ипподром, Ўрикзор бозорлари йўлларида автоматлаштирилган тизим ўрнатилган бўлиб, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан бу йўналишдаги ишлар давом эттирилади.

Тошкентда автоматик жарима тўлаш тизимини киритишга ҳали эрта – эксперт

Ўрнатилган камералар 360 градусга ўгирила олади. Автомобиль мумкин бўлмаган жойда тўхтагач, видеокамера автоматик тарзда (инсон аралашувисиз) вақтни ва “қоидабузар”-автомобилнинг давлат рақамини қайд этади. Маълумотлар онлайн-тарзда базага йўналтирилади, у ерда эса AutoCon-SC/M дастурий таъминот жарима солиш бўйича Қарорни шакллантириб уни “Ўзбекистон почтаси” АЖга қоидабузарга жўнатиш учун йўллайди.

Хатда жаримани 60 кунлик муддат ичида тўлаш зарурлиги, ушбу муддат тугагач тизим хатга бириктирилган квитанцияни автоматик тарзда тўсиб қўйиб, жарима тўланмаганлиги тўғрисидаги маълумотни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Мажбурий ижро бюросига (МИБ) жўнатиши маълум қилинади. МИБ, ўз навбатида, транспорт воситаси эгасининг номига расмийлаштирилган мулкка тақиқ қўяди.

Ушбу санкциялар қоидабузар-автомобиль эгасига олди-сотди келишувларини олиб боришга йўл қўймайди. ЙҲҚни бузганлик учун жаримани ўз вақтида тўламаслик ҳам қўшимча моддий ҳаражатларга олиб келади. 

Тошкент кўчаларида 25 мартдан яна бир қоида кучга кирди - ИИББ

“Бундан ташқари, камера қоидабузарликни қайд этиб уни Марказга йўллаганидан кейин, тўлов муддати давомида сизга нисбатан бир қатор чекловлар ўрнатилади. Хусусан, сизда машинани ИИББ ЙҲХБ туманлараро бўлинмаларида техник кўрикдан ўтказиш ёки бошқа фуқаронинг номига расмийлаштириш имкони бўлмайди. Ушбу чеклов бўлажак харидорни «қарздор» машина сотиб олиб қўйишда ҳимоя қилади”, - дея таъкидланган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 3.27 белгиси остида автомобилни тўхтатиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-6-моддасига мувофиқ ЭКИҲнинг 3 бараваригача (608 190 сўм) жарима солинишига сабаб бўлиши мумкин.