ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. Россиянинг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш” жамоатчилик тизими раҳбари Константин Крохмаль, Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда,
Мутахассис айтишига қараганда, қонунни буган ҳолда тўхтаб турган транспорт воситаларини қайд этиш борасида ўтказилаётган экспериментлар жуда тўғри, лекин дастлаб автомобил турар жойлари, йўл белгилари ҳамда бошқа зарур инфратузилма муаммоларини ҳал қилиш керак.
“Бундай чоралар киритишдан олдин, етарлича парковка жойлари барпо этиш керак. Масалан Тошкентда ва бошқа айрим шаҳарларда “Тўхташ таъқиқланган” белгилари жуда кўп. Бу ҳайдовчилар учун ноқулайлик туғдиради. Москвада эса бундай белгиларнинг кўпи “Тўхтаб туриш таъқиқланган” белгисига алмаштирилган”, - дейди эксперт.
Эслатиб ўтамиз, ИИББ маълм қилишига кўра, Тошкентда 25 мартдан бошлаб, эксперимент тариқасида, қонунни бузган ҳолда тўхтаб турган транспорт воситаларини мобил патруллар ёрдамида автоматик жаримага тортиш тизими ишга тушган эди.
Ўзбекистонда таъқиқланган белги таъсир қилаётган жойда тўхтаб турган автомобиллар учун жарма энг кам иш ҳаққининг 3 баравари миқдори белигиланган.