Абдулла Арипов эртага Москвага келади

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Россия Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев билан музокара ўтказиши кўзда тутилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. 2019 йил 10 июл куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Москва шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Медведев ва Арипов ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди

Хабарда айтилишича, ташриф дастурида 30-май куни Урганч шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг биринчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилиш учун Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев билан музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

“Ўзбекистон делегацияси Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси ҳудудида “Ўзбекистон” павилонида ҳамда қатор корхона ва ташкилотларда бўлади”, - дейилган хабарда.