ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Россия ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мулоқот жадвалини муҳокама қилишди.
“Дмитрий Медведев ва Абдулла Арипов шунингдек икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва ҳукуматлараро йўналиши бўйича бўлажак мулоқот жадвалини муҳокама қилди”, - дейилган хабарда.
Бундан ташқари, ҳукумат раҳбарлари Урганч шаҳрида 30 май куни Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг биринчи мажлисида эришилган келишувлар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилди.