ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Тошкент шаҳрида “Халқаро Олимпия куни” доирасида қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.
5 июль куни: “От спорти паради" ўтказилиши муносабати билан соат 19:00 дан 21:00 гача А.Темур шох кўчасининг А.Темур хиёбони айланма йўлидаги қисмида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
6 июль куни: “Оммавий юриш марафони”ни ўтказилиши муносабати билан соат 07:00 дан 08:00 гача “Халқлар дўстлиги” майдонидан И.Каримов кўчаси бўйлаб И.Каримов кўчаси ва Афросиёб кўчаси кесишмасигача, мазкур кесишмадан Олмазор кўчасининг Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасигача бўлган қисмида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.