ТОШКЕНТ, 3 июл – Sputnik. Ички ишлар вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида” қонун лойиҳасини тайёрланиб, умумий муҳокамага қўйилди.
Қонун лойиҳасида МЖТК 128-моддасининг биринчи қисми “ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиши” деган сўзлардан кейин “(ушбу Кодекснинг 1287-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно)” деган сўзлар билан тўлдириш назарда тутилган.
Лойиҳада 1287-модда билан тўлдириш таклиф этилган:
“1287-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг куннинг
ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларини ёки
кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш қоидаларини бузиши
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш қоидаларини бузиши, –
энг кам иш ҳақининг тўртдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”.
Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини бу қонунга мувофиқлаштиш, давлат бошқаруви органлари ушбу қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқиши ва бекор қилиши, шунингдек қонун моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилиши ҳақида вазифалар ёзилган.
Қонун лойиҳаси 18 июлгача муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, транспорт воситаларига чироқларни кундузи ёқиб юриш бўйича талаб ҳукумат қарори билан икки йилга узайтирилганди. Қарорга кўра 2021 йил 1 январга қадар кундузи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш шартлиги тўғрисидаги талаб фақатгина автоматик ёниб турувчи кундузги чироқлари бор машиналарга нисбатан татбиқ этилади.
Шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб ички бозор учун ишлаб чиқарилаётган автомобилларга сутканинг ёруғ вақтида автоматик ёнадиган чироқлар ўрнатиш мажбурий этиб белгиланади. Импорт автомобилларнинг ҳам шундай автоматик ёнадиган чироқлари бўлмаса, мамлакат ичкарисига олиб кирилишига рухсат берилмайди.