Иссиқкўлда икки киши ўлдирилди ва бир аёл гаровга олинди

Қирғизистон ИИВ хабар қилишича, аёлни озод қилиш бўйича махсус операция ўтказилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Иссиқкўлда икки киши ўлдирилди ва бир аёл гаровга олинди.

Sputnik Қирғизистон нашрининг ёзишича, “Хан-Тенгри” оромгоҳи қоровули Хитой билан яқин бўлган чегарадаги ошхонага кириб, оромгоҳ бошлиғи ўринбосари ва ишчисини отиб ўлдирган. Шундан сўнг 48 ёшли аёлни гаровга олиб, ҳодиса жойидан ғойиб бўлган.

Ҳозирда гумон қилинувчини қўлга олиш ва гаровга олинган аёлни озод қилиш бўйича махсус операция ўтказилмоқда.