ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Иссиқкўлда икки киши ўлдирилди ва бир аёл гаровга олинди.
Sputnik Қирғизистон нашрининг ёзишича, “Хан-Тенгри” оромгоҳи қоровули Хитой билан яқин бўлган чегарадаги ошхонага кириб, оромгоҳ бошлиғи ўринбосари ва ишчисини отиб ўлдирган. Шундан сўнг 48 ёшли аёлни гаровга олиб, ҳодиса жойидан ғойиб бўлган.
Ҳозирда гумон қилинувчини қўлга олиш ва гаровга олинган аёлни озод қилиш бўйича махсус операция ўтказилмоқда.