Тошкентдаги янги қурилаётган уйда содир бўлган ёнғин сабаблари маълум қилинди

Яккасарой туманида янги қурилаётган уй аланга олди. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Бугун соат 06:33да Яккасарой тумани, Миробод кўчаси 35-уй қаршисида янги қурилаётган уйнинг ертўласида пенопласт бўлаклари 40 кв.м майдонда ёнган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

ИИВ “Шаббода” кафесидаги ёнғин ҳақида маълумот берди

Хабарда ёзилишича, ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 06:37да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 06:44да бартараф этилган.

“Ёнғин сигарета чекишда эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган,  деб тахмин қилинмоқда”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.