Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис сенатининг 20 мажлисида шундай гап айтган эди: “Импорт – бу хорижий мамлакат ишчиларига маош тўлаш” дегани. Шундай йўл билан президент Ўзбекистон импорт сиёсатини қайта кўриб чиқиш вақти келганини айтган эди.
Менга ушбу иборанинг аниқ мазмуни жуда маъқул келди. У ҳар қандай импортнинг иқтисодий моҳиятини акс эттиради. Мирзиёев ушбу иборани қўллашидан, унинг иқтисодни чуқур тушунишини англашимиз мумкин. Ўзбекистонда аҳоли сони ва ишсизлик даражасини ҳисобга олганда - ушбу масала қанчалик долзарб эканини тушунса бўлади.
Импорт – бу жуда кўп қиррали жиддий масала
Ўзбекистонда импорт муаммоси бор ва жуда жиддий. Сўнгги 2 йил давомида Ўзбекистон импорти илдам қадамлар билан ошиб бормоқда. 2018 йил якунида Ўзбекистон импорти миқдори $ 19,5 миллиард долларни, экспорти миқдори эса $ 14,25 миллиардни ташкил қилган эди.
Кўриниб турибдики, импорт ҳажми экспортга қараганда 5,5 миллиард долларга кўп. Хўш, ушбу фарқ қаердан ниманинг эвазига қопланмоқда? Биринчидан, бу мигрантлар юбораётган валюта эвазига бўлса (4,8 млрд $), иккинчидан – ташқи қарз ошиши ҳисобидан. Айни дамда Ўзбекистон ташқи қарзи $ 19,5 млрдга яқинлашиб қолган.
Ушбу фактларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон импорт-экспортнинг аниқ ва равшан сиёсатини ишлаб чиқиш вақти келганини англаш мумкин.
Лекин импорт сиёсати жуда нозик ишдир. Чунки у республика ҳаётининг бир неча жабҳаларини қамраб олади. Бу соҳада эҳтиёткор бўлиш керак.
Масалан, Ўзбекистонга жуда керак бўлган маҳсулотлар: ишлаб чиқариш ускуналари, пўлат прокати, электроника маҳсулотлари импортини чеклаш мумкин эмас, чунки унда Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар оқсаб қолади. 2018 йилда Ўзбекистонга олиб келинган саноат ускуналари нархи 7,2 млрд долларни, экспортнинг 42 %ини ташкил қилди. Ундан ташқари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулотлар бор, масалан - ёғоч.
Шунингдек, импортнинг сиёсий томонларини ҳам ҳисобга олиш керак. Ўзбекистон ташқи савдосининг 70% ЕОИИ давлатларига тўғри келади. Улар орасида биринчи навбатда Россия ва Қозоғистон. Ҳамкорлар билан ҳам муносабатларни бузиш яхши натижаларга олибк келмайди.
Ўзимиз шакар ишлаб чиқарамиз
Шакар бу оддий маҳсулот бўлиб кўринсада импортга унинг таъсири катта. Ўзбекистонда жуда кўп мева чева етиштирилади. Уларни ҳўллигича экспорт қилиш мушкул. Шунинг учун уларни консерва шаклида экспорт қилиш Ўзбекистон учун қулай ва даромадли бўлар эди. Лекин бунинг учун жуда кўп шакар керак.
Ўзбекистонда эса шакар заводлари қурилган бўлсада, шакар ишлаб чиқариш учун табиий ресурслар йўқ. Хусусан, шакар қамиш ва қанд лавлаги ўсмайди. Ундан ташқари шакар саноати улкан миқдорда сув талаб қилади. Ўзбекистонга эса йилига 800 минг тонна шакар керак бўлади. Устига устак шакар миқдори истеъмоли йилдан йилга ошиб бормоқда.
Ўз шакарини етиштириш учун Ўзбекистон шакар соргоси ўсимлигидан фойдаланиши мумкин. Лекин бу янги ўсимлик бўлгани учун уни етиштиришни йўлга қўйиш учун бир неча йиллар керак бўлиши мумкин.
Ундан ташқари умуман Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласи мутахасисслар томонидан яхшилаб ҳисоблаб, кўриб ишлаб чиқилиши керак. Чунки фақатгина ушбу бир маҳсулотни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш Ўзбекистон иқтисоди таркибини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин.
Импортни бошқариш бўйича СССР тажрибаси
Импортни чеклаш муаммоси билан кўплаб мамлакатлар дуч келган. Масалан, СССР даврида ҳам ҳар бир импорт қилинаётган маҳсулотни мамлакат ичида ишлаб чиқариш масаласи қайта-қайта ўрганиб чиқилган.
Айтишларича, СССР оғир саноати комиссари Серго Оржоникидзе қўлида импорт қилинадиган маҳсулотларнинг махсус рўйхати бўлган. Ҳар бир маҳсулотнинг ёнида эса – ушбу маҳсулотнинг мамлакат ичида ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган ҳажми ёзилган. Бирор маҳсулот мамлакат ичида ишлаб чиқариш бошланганидан сўнг уни импорт қилиш таъқиқланган. Менимча, Ўзбекистон импорт сиёсати ҳам қандайдир маънода Оржоникидзе услубини қўлласа бўлади.
Қайси маҳсулот импортини сақлаб қолиш, қайси бирини тўлиқ ички маҳсулот билан алмаштириш ва қандай маҳсулот импортини чеклаш – бу мураккаб ҳисоб-китоб ва савдо дипломатияси йўлидир.
Лекин бундай рўйхатни тузиш, республика бўйича маҳсулот ҳажмини аниқлаш ва айниқса унинг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши керак бўлган улушини белгилан – бу жиддий интеллектуал куч талаб қиладиган масаладир.