Сиёсатшунос Грузия ва Россия муносабатлари қачон нормаллашиши ҳақида

Сиёсатшунос Рамаз Сакварелидзе Россия - Грузия муносаатлари нормаллашуви қачон рўй бериши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Sputnik
Сиёсатшунос Грузия ва Россия муносабатлари қачон нормаллашиши ҳақида

"Эҳтимол (муносабатлар нормаллашуви) ҳиссиётлар босилгач рўй беради, Россия ҳам туйғуларга берилди, буни инкор этиб бўлмайди. Делегацияни ҳайдаб чиқаришса, ҳар қандай ҳукумат ҳам ғазабланади. Аммо, бошқа томондан, муносабатларни нормаллаштириш масаласи кун тартибига киритилади. Бундан ёмон кунлар ҳам бошимиздан ўтган, лекин охир-оқибат, ҳиссиётлар сўнгач, Россия ҳам муносабатларни яхшилаш борасида ўйлашни бошлайди", - деди Рамаз Сакварелидзе Sputnik Грузияга берган интервьюсида.

Путин Россия авиакомпанияларига Грузияга учишни таъқиқлади

20 июнь куни РФ Давлат Думаси депутати, Компартия аъзоси Сергей Гаврилов Грузия парламенти спикери ўриндиғига ўтиргани учун Тбилисида мухолифатчилар норозилик акциясини бошлаб юборишган эди.

Митинг тартибсизликларга айланди, натижада 200дан ортиқ киши - норозилик намойиши қатнашчилари ва полициячилар жабрландилар.

Ушбу акция икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескин ўзгаргани фонида рўй бермоқда. Россияга қарши шиорлар ва Грузия етакчисининг кескин баёнотларига жавобан Москва 8 июлдан бошлаб Грузияга тўғридан-тўғри авиапарвозларни бекор қилди.