Эрон: АҚШ бизга ҳужум қилса, Исроил ярим соат ичида йўқ қилинади

Эронлик сиёсатчи АҚШнинг ҳудуддаги 36 та ҳарбий базалдари доимий кузатуви остида эканини хабар қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Агар АҚШ бизга ҳужум қилса, Исроил ярим соат ичида йўқ қилинади, деди Эронлик депутат Можаб Зоннур. Бу ҳақида Mehr агентлиги 1 июл куни хабар қилди.

Эрон АҚШ разведка дронини нега уриб туширди?

Эрон Парламентининг Миллий хавфсизлик масалалари қўмитаси раисининг сўзларига кўра, Теҳрон жуда катта ҳарбий қудратга эга.  

Шунингдек, Зоннур АҚШ президенти Дональд Трампнинг ҳужумга 10 дақиқа қолганида уни бекор қилганини – “сиёсий сафсата” деб атади.

“Агар америкаликлар уларнинг ҳужуми муваффақиятли бўлишига ишонишганида эди, улар уни бекор қилмаган бўларди ва бу албатта содир бўлган бўларди”, - деди депутат.

Унинг сўзларига кўра, ҳудуддаги 36 та АҚШ ҳарбий базалари Эроннинг доимий кузатуви остида. Шунингдек, Зоннор Эрон ўзи ҳеч кимга таҳдид қилмаган ҳолда ҳар қандай ҳужумга қаршилик кўрсатишга тайёрлигини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон ҳарбийлари АҚШ учувчисисиз аппаратини уриб туширганидан сўнг АҚШ ва Эрон орасида муносабатлар кескинлашган эди. Шундан сўнг Дональд Трамп Эронга зарба беришга тайёрланиш ҳақида буйруқ берган эди.